19:30 / 03.03.2023
272

Осиё Кубоги U-20. Саудия Арабистони ғалаба қозонди ва гуруҳда японлардан кейин 2-ўринга жойлашди

Осиё Кубоги U-20. Саудия Арабистони ғалаба қозонди ва гуруҳда японлардан кейин 2-ўринга жойлашди

Осиё Кубоги U-20 гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистони — Қирғиз Республикаси учрашуви якунланди. Иккинчи бўлим бошида Абдуллоҳ Ҳади Радиф пенальтидан урган гол ягоналигича қолди ва саудияликларга ғалаба келтирди.

Шундай қилиб, Саудия Арабистони U20 термаси 1-турдан сўнг 3 очко билан гуруҳда Япониядан кейин (тўплар нисбатига кўра) иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қирғиз Республикаси термаси эса охирги ўриндан жой олди.

Осиё Кубоги U20. 
Саудия Арабистони — Қирғиз Республикаси 1:0
Гол: Абдуллоҳ Ҳади Радиф (пенальти) 50`

Саудия Арабистони: Муҳаммад Даклилах Ал Досари, Муҳаммад Сулаиман Бакор, Муҳаммад Али Барнави, Абдулазиз Сауд Алелеваи, Абдуллоҳ Ҳади Радиф, Мусаб Фаҳад Алжувайр, Яссен Атиах Алзубади, Салем Абдулла Алнажди, Марван Саеед Алсаҳафи, Сухайб Айман Алзаид, Осама Мубарак
Захира: Моҳаннад Ал Яхя, Аҳмед Юсуф Алжулайдан, Фаисал Исмаил Ал Субиани, Абдуллах Бандар Заид, Валеед Сабер Хибах, Муборак Алражех, Фаисал Абдулвахед, Язеед Яхё Жавшан, Мешари Фаҳад Алнемер, Турки Хафиз Балжавш, Халид Аласири.

Қирғиз Республикаси:  Султан Чомоев, Кристиан Браузман, Эламан Аклбеков, Саид Датсиев, Атаи Иличбек Уулу, Мирлан Бекбердинов, Бектур Абдвалиев, Арсен Шершенбеков, Арслан Бекбердинов, Марлен Мурзаҳматов, Мерк Кими Берн
Захира: Темирлан Самат Уулу, Баибол Ермеков, Нурбол Бактбеков, Женишбеков Бимирза, Баистан Боконов, Астапбек Аскаралиев, Бектур Кочконбоев, Курманбек Нурланбеков, Сулеиман Жумабеков, Нурмат Иррахмбек, Ермек Кенжебаев, Элзар Меслибек.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги U-20. Саудия Арабистони ғалаба қозонди ва гуруҳда японлардан кейин 2-ўринга жойлашди