12:38 / 04.03.2023
791

“Специя” бош мураббийи Шомуродовга қачон ишонч билдиришини айтди!

“Специя” бош мураббийи Шомуродовга қачон ишонч билдиришини айтди!

Италия чемпионатининг 25-турида “Специя”ни муҳим учрашув кутиб турибди. Леонардо Семпличи шогирдлари 5 февраль куни асосий рақобатчиси “Верона”ни “Альберто ПИкко” аренасида қабул қилади.

Лигурия клуби бош мураббийи Леонардо Семпличи бўлажак учрашув олдидан бир неча масала бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шу қаторда Элдор Шомуродов ва Мбала Нзола тандеми ҳақида ҳам гапирди.

“Удинезе”...

Аввалги турда Удинедаги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки уч кунлик машғулот билан бундан кўпига эриша олмасдик. Бу натижада менинг ғояларим ва менталитетимни ўзига сингдира бошлаган футболчиларнинг ҳиссаси катта.

“Удинезе”га қарши баҳсда биз кўпроқ гол уриш учун вазиятлар яратдик. Рақиб ҳам яхши ўйнади. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. Бу келажагимиз учун яхши пойдевор бўлади.

Мухлислар...

Ҳиссиётлар жуда муҳим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши мақсадимизга етишда муҳим омил бўлади. Айниқса, уй учрашувларида ишқибозларимизнинг кўмаги йигитларга жуда зарур. Ҳар доим мухлисларга эшигимиз очиқ. Клуб, жамоа ва мухлислар ўртасидаги дўстона алоқалар бизни мақсадимиз сари етаклайди.

Имконият...

Бўлажак учрашув жуда муҳим, лекин  ҳал қилувчи баҳс ҳам эмас, у бизнинг келажагимизни белгилаб бермайди. Ижобий натижа, албатта, қўшимча импульс беради. Бироқ бундан кейин яна 13 та учрашув бор. Табиийки, баҳс аҳамиятли. Унга диққат билан тайёрланиш керак. “Верона” ўзини тиклаб бормоқда. Биз ҳам керакли натижани қўлга киритиш учун курашни давом эттирамиз. Клубни ва мухлисларни хурсанд қилишга тайёрмиз.

Жамоа...

Мени ҳайратга солгани шуки, келганимда аҳил жамоани кўрдим. Легионерлар кўплигига қарамай, улар бир ғоя атрофида бирлашган экан.  Бу ҳолат мураббийнинг масъулиятни ўз зиммасига олиши учун етарли. Мавжуд қийинчиликларга қарамасдан ҳар бир учрашувда майдонда энг яхши сифатларимизни намойиш эта оламиз.

Учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида шогирдларимга ўз менталитетимни ва ғояларимни сингдиришдан ташқари, тактик, жисмоний ва руҳий машғулотлар ҳам ўтказяпмиз. Мен жамоамиз ҳар қандай мусобақада исталган рақиб билан кураша оладиган ҳолатга келишини истайман.

Журковский...

Мен Шимон Журковский ҳақида гапирмоқчиман. Бу футболчи ҳали бизга қўл келади. Ўйиндан ўйинга унинг нималарга қодирлигини кўрамиз. Беллашувларда турли тактик схемаларни қўллаймиз. Бу жараёнда Журковскийга ҳам майдонда муносиб ўрин топиб берамиз. Унгача польшалик футболчи юқори спорт формасига чиқиб олиши керак.

Шомуродов ва Нзола...

Элдор Шомуродов ва Мбала Нзолани ҳужум жуфтлиги сифатида бирга ўйнатиш режамиз бор. Мен бу режани амалга ошириш имконияти борлигиги ишонаман. Яхши тайёргарлик ва жисмоний ҳолатга таяниб, таркибни чуқур ўрганган ҳолда бу танловни амалга ошириш мумкин.

Тез орада Элдор Шомуродов ва Мбала Нзола учрашувни илк дақиқалардан бирга бошлайди. Балки бу ҳолатни якшанба куни бўладиган баҳсда кўрармиз.

Шунингдек, Агудело учун ҳам хурсандман. Қўл остимда жамоа истиқболига таъсир ўтказа оладиган ўйинчилар бор. Лекин мен якка ҳолдаги футболчилардан кўра, жамовий ўйинга кўпроқ эътибор қаратаман. Чунки мақсадимизга фақат бир жамоа бўлибгина етиша оламиз.

“Верона”...

Мусобақа жадвалидаги вазият ўзгара бошлади. “Верона” сўнгги учрашувларда ўзига хос менталитет касб этганини намойиш қилмоқда. Бу жамоа жуда шиддатли, тўпни олиб қўйишни яхши уддалайди, охиригача курашади. Бизни жуда муҳим учрашув кутяпти. Биз Удинедаги ўйинга нисбатан янада шиддатли ҳаракат қилишимиз, кўпроқ хавфли вазиятлар яратиб, улардан фойдаланишимиз, ҳужумга эътибор қаратиб, зарбаларни кўпайтиришимиз керак. Нзоладан бошқалардан ҳам гол кутамиз.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Специя” бош мураббийи Шомуродовга қачон ишонч билдиришини айтди!