17:28 / 04.03.2023
169

U-20 Осиё Кубоги. 5 та гол урилган баҳсда Австралия Эронни мағлубиятга учратди

U-20 Осиё Кубоги. 5 та гол урилган баҳсда Австралия Эронни мағлубиятга учратди

20 ёшлилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган Эрон - Автралия учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда австралияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 8-дақиқада Симмонс ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Адриан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 25-дақиқада Эсламталаб жавоб голини урди. Иккинчи бўлимда жамоалар яна биттадан гол урди ва ҳисоб 2:3 кўринишига келди.

Шу тариқа, Австралия 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 3-ўринга кўтарилиб олди. Эрон эса 2-поғонада бормоқда.

U-20 Осиё Кубоги

"B" гуруҳи. 2-тур

Эрон – Австралия 2:3

Голлар: Амирриза Исломталаб 25', Алиризо Энаятзадеҳ 80' – Эйдан Симмонс 8', Адриан Сегечич 19', 46'

Эрон U-20: 12.Адиб Зареи, 3.Мерсад Сеифи, 4.Муҳаммадриза Тораби (21.Муҳаммажризо Бордбар, 34), 5.Амин Ҳазбави, 6.Милод Кор, 8.Алиризо Энаятзадеҳ, 9.Саид Саҳархизан (7.Амир Иброҳимзода, 71), 10.Фарҳод Завоши (16.Муҳаммаджавод Ҳуссайнезад, 71), 11.Амирриза Исломталаб (17.Можтаба Фахриян, 70), 12.Адиб Зареи, 14.Эрфан Ғорбани (18.Даниал Ири, 79), 15.Амин Пилали  

Австралия U-20: 1.Жек Варшавски, 2.Жошуа Роулинс (с), 3.Нектариос Триантис, 4.Крис Доннелл, 8.Алессандро Лопане, 9.Габриел Попович (11.Рафаэл Родригес, 90+4), 10.Адриан Сегечич (16.Жейк Гирдвуд-Рейх, 79), 13.Панаше Маданья, 15.Жозеф Форд, 17.Эйдан Симмонс, 21.Жед Дрю (22.Жинг Рис, 79)

Огоҳлантириш: Алиризо Энаятзадеҳ (90+7)


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 Осиё Кубоги. 5 та гол урилган баҳсда Австралия Эронни мағлубиятга учратди