20:59 / 04.03.2023
451

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон плей-оффга биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон плей-оффга биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг иккинчи тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол Пўлатхўжа Холдорхонов номига қайд этилди. У 17-дақиқада рақиб посбонини ранжитишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, 6 очко жамғарган вакилларимиз гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилди. Навбатдаги турда вакилларимиз Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Ироқ U-20 — Ўзбекистон U-20 0:1

Гол: 0:1 — 17, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (с), 6.Адам Толиб, 10.Абдул Қодир Жамил, 16.Али Жассим, 17.Мислим Мусса, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим, 22.Ҳуссайн Ҳасан, 23.Аббууд Рабаҳ.

Захира: 1.Аббос Карим, 12.Омран Заки, 2.Сажжад Муҳаммад, 3.Али Аббос, 7.Муҳаммад Жамил, 8.Исмоил Аҳмад, 9.Мустафо Қобид, 11.Ашар Али 13.Аббос Мажид, 14.Фаббос Фадҳил, 15.Аббос Мане.

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13. Зафармурод Абдираҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов (16.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 35), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 18.Саидафзалхон Аҳроров, 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Шерзод Эсанов, 23.Асадбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (35), Ҳайдар Абдулкарим (41)

Четлатиш: Шаҳзодбек Раҳматуллаев (44)


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон плей-оффга биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди