“Насаф” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков ўз фиклари билан ўртоқлашди.
- Александр Андреевич, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Биринчи ўринда мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Мавсум қизиқарли ва ижобий бўлишига умид қиламан. Ғалаба сўзсиз ёқимли. Мақсадимиз ишончли қатнашиш. Албатта, ғалаба бизни хурсанд қилади. Бир сўз билан айтганда, бизга омад кулиб боқди. Ўйиннинг кўп қисмида тўпсиз ҳаракатландик. “Насаф”да чизиқлардан уюштирилган ҳужумларда ҳам имкониятлар бўлди. Лекин йигитлар бугун ўзларининг жонини тикишиб, ғалабага ҳисса қўшишди. Ягона вазиятни кутдик ва фойдаландик. Яна бир бор мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Жамоага раҳмат айтаман. Кўрсатмаларимизни тўла-тўкис бажариб ғалабага эришдик.
- Сизнингча, “Насаф”га нима етишмадими?
- Футболда натижа учун бир қанча факторлар мавжуд. Бугун бизнинг кунимиз экан, омад биз томонда бўлди. “Насаф” байроқдор жамоа ҳисобланади. Улар ўзига хос услубга эга жамоа. Асосийси, бизнинг мақсадимиз тўп ўтказиб юбормаслик эди. Майдон марказида эса тажовузкор бўлиш талаб этилганди. Мақсадимизни бажара олдик. “Насаф” томонидан бизнинг жарима майдонимизда жуда хавфли зарбалар бўлди. Қайтараман: бу йигитлар ғалабага муносиб хизмат қилишиб характер кўрсата олишди ва яратган вазиятдан унумли фойдаландик.
- “Андижон”нинг олдига қўйган мақсади қандай?
- Раҳбарият олдимизга максимум мақсад қўйган. Масъулиятни тушуниб турибмиз. Раҳбарият ва мухлислар биздан натижа кутишяпти. Бизга ҳар бир ўйин муҳим. Ҳар бир баҳсда натижага эришиш учун курашамиз.
- Сардор Азимов жароҳат олдиб майдонни эрта тарк этди. У кейинги ўйинларда жамоага ёрдам бера оладими? У ҳозир қандай ҳолатда?
- Мен ҳозир унинг ҳолати бўйича бир нарса дея олмайман. Кутамиз, оёғининг орқа қисмидан жароҳат олди. Бироз жиддийга ўхшаяпти.
- Александр Андреевич, сизни яна бир бор табриклайман. Чукни эртага таваллуд кунингиз ва қўшалоқ байрам. “Андижон”нинг ушбу ғалабаси сиз учун энг катта совға бўлди-а?
- Ҳа, мураббий учун ажойиб совға, албатта. Латифада айтилганидек, мураббий айтяпти, эртага туғилган куним, эртага ўйинни ютишимизни хоҳлайман деса, футболчилар айтишяптики, мураббий шошилманг, сизга галстук сотиб олганмиз деганидек, шундай ҳолат юз берди. Йигитларга раҳмат, туғилган кунимга супер совға тайёрлаб беришди.
“Андижон” матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг