13:50 / 05.03.2023
274

UFC 285. Жон Жонс оғир вазн тоифасида чемпионга айланди, Шевченко титулни бой берди

UFC 285. Жон Жонс оғир вазн тоифасида чемпионга айланди, Шевченко титулни бой берди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 5 март тонгида UFC 285 мусобақаси бўлиб ўтди.

MMA кечасининг асосий жанги оғир вазн тоифасида вакант камар учун Жон Жонс (27-1) ва Сирил Ган (11-2) ўртасида кечди. Ярим оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони 1-раунддаёқ Ганни бўғиш усули билан таслим этди ва оғир дивизион титулига эга чиқди.

Яна бир марказий жангларнинг бирида Валентина Шевченко (22-4) Алекса Грассога (16-3) қарши октагонга кўтарилди. Bellaшувда катта устунликка эга бўлган Шевченко 4-раундаги хато эвазига партерга тушиб қолди ва Грассо сабмишен эвазига ғалабани илиб кетди. Шу тариқа қирғизистонлик яккакурашчи саккизинчи ҳимоя жангида мағлубиятга учради.

Ўзбекистонда туғилган айни вақтда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Раҳмонов (17-0) мазкур мусобақада Жефф Нил (15-5) билан тўқнаш келди. Раҳмонов 3-раундда рақибини бўғиш усули билан таслим этди.

Қуйидаги шу ва бошқа натижалар билан танишинг:

Асосий кард

  • Жон Жонс 1-раундда сабмишен эвазига Сирил Ганни мағлуб этди;
  • Алекса Грассо 4-раундда сабмишен эвазига Валентина Шевченкони енгди;
  • Шавкат Раҳмонов 3-раундда сабмишен эвазига Жефф Нилни таслим этди;
  • Матеуш Гамрот очколар эвазига Жейлин Тёрнердан устун келди;
  • Бо Никал 1-раундда сабмишен эвазига Жейми Пикеттни енгди.

Прелим кард

  • Коди Гарбрант очколар эвазига Тревин Жонсни мағлубиятга учратди;
  • Ду Плессис 2-раундда Дерек Брансонни нокаут қилди;
  • Аманда Рибас очколар эвазига Вивиан Араухони ютди;
  • Марк-Андре Барриулт 2-раундда Хулиан Маркесни мағлуб этди;
  • Ян Гарри 3-раундда Кенан Сонни нокаутга учратди;
  • Кемерон Сайман очколар эвазига Леоманна Мартинесни енгди;
  • Табата Риччи 2-раундда сабмишен эвазига Жессика Пенни ютди;
  • Фарид Башарат очколар эвазига Дамон Блекширдан устун келди;
  • Лоик Ражабов очколар эвазига Эстебан Рибовични мағлуб этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 285. Жон Жонс оғир вазн тоифасида чемпионга айланди, Шевченко титулни бой берди