Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-турида “Сурхон” ва “ОКМК” жамоалари 5 март, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг 26-дақиқасида термизликлар Сильванус Нимелининг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Бунга олмалиқликлар 37-дақиқада Ойбек Рустамовнинг голи билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлим дебютида Шоҳруҳ Гадоев “ОКМК”нинг иккинчи голини урди. 62-дақиқада термизликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Хуршид Ғиёсовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди, бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Хуршид ҳисобдаги фарқни оширди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
“ОКМК” кейинги турда “Бунёдкор” билан ўйнайди, “Сурхон” эса “Андижон”га қарши саф тортади.
“Сурхон” — “ОКМК” 1:3
Голлар: 1:0 – 26 Нимели, 1:1 – 37 Рустамов, 1:2 – 49 Гадоев, 1:3 – 62 Ғиёсов.
“Сурхон”: 1.Артём Потапов, 2.Бобуржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азиз Пирмуҳамедов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов, 15.Диёр Рамазонов (11.Қадамбой Нурметов, 81), 18.Сильванус Нимели, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 99.Камрон Саидазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 68).
“ОКМК”: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев (3.Сардор Раҳмонов, 76), 9.Рубен Санчес (17.Санжар Турсунов, 90+2), 10.Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+2), 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (11.Иракли Рухадзе, 76), 88.Сиаваш Ҳақназарий (27.Мартин Боаке, 63).
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг“Surxon” 1:3 “OKMK”|Superliga|1-tur|Gollar pic.twitter.com/jTRKUVE3km
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) March 5, 2023