07:50 / 06.03.2023
204

А Серия. Марказий учрашувда "Рома"нинг қўли баланд келди

А Серия. Марказий учрашувда "Рома"нинг қўли баланд келди

А Серияда турнинг марказий баҳси "Ювентус" - "Рома учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин римликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ягона гол муаллифи - Жанлука Манчини. Ҳимоячи 53-дақиқада узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни очди. Ушбу гол ягоналигини сақлаб қолиб, мезбонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Рома" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Ювентус" эса 8-поғонога тушиб кетди.

Рома – Ювентус 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 53 Манчини.

Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинаццола, Вейналдум (Бове, 73), Матич, Кристанте, Пеллегрини (Белотти, 86), Залевски (Карсдорп, 64), Дибала (Абрахам, 73).

Ювентус – Шченсны, Алекс Сандро (Бонуччи, 46), Данило, Бремер, Куадрадо (Кин, 89), Костич (Погба, 77), Ди Мария, Рабьо, Локателли (Паредес, 77), Фаджоли (Кьеза, 59), Влахович.

Огоҳлантиришлар: Локателли (31), Матич (33), Кристанте (58), Спинаццола (63), Костич (75).

Четлатиш: Кин (90).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Марказий учрашувда "Рома"нинг қўли баланд келди