20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Хитой - Саудия Арабистони учрашувида "Чин юрти вакиллари" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида саудияликлар бош мураббийи Солиҳ Салмон ал Муҳаммади иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўйин қийин бўлди биз учун. Ҳар қанақасига омад биздан юз ўгирди. Рақиб иккита имкониятдан шунча гол уриб кетди.
Узун пасларга кўпроқ эътибор қаратдик. Сабаби, хитойликлар кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва зич мудофаани шу тарзда ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бу режамиз ўзини оқламади ва биз мағлубиятга учрадик.
Бизда жароҳат олган футболчилар бор эди. Ҳужумчиларга эътибор қаратишни тўғри деб билдик. Японларга қарши майдон марказида кескин кураш кечади. Бизни яна бир оғир учрашув кутиб турибди", - деди мутахассис.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг