Остон Ўрунов: "Агар мен алдамасам оддий ўйинчи бўлиб юраверардим"

Остон Ўрунов: "Агар мен алдамасам оддий ўйинчи бўлиб юраверардим"

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Остон Ўрунов Россиядаги фаолиятидан кейин яна Ўзбекистон чемпионатига, “Навбаҳор”га клубига қайтди. Унинг охирги клуби Россия премьер-лигаси иштирокчиси – “Урал” жамоаси эди.

У ердан кетиши мураббий билан келишмовчилик сабабли юз бергани айтилди. Бу хусусида Остон Ўрунов яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида қуйидагиларни айтди.

- “Урал” билан нима бўлди? У ерда кўп ўйнамадингиз. Бош мураббий эса ўйиндан аввал сиз билан юз берган ҳолат ҳақида гапирганди. Аслида нима бўлган?

- “Урал”да мураббий билан ҳамма ўйлагандек келишмовчилик бўлмаган. Шунчаки, биз бир-биримизга мос келмаслигимизни тушундик. Улар бошқача футбол ўйнайди ва менинг услубим тўғри келмайди. Икки томонлама дўстона келишиб, шартномани бекор қилганмиз.

- “Урал”га ўтиш сиз учун янглиш қарор эмасмиди?

- Йўқ. Бу жамоага ўтганим яхши эди.

- Бош мураббийи билан муносабатингиз қанақа эди?

- Муносабатларимиз яхши эди. Ишлаш услублари ҳам менга ёқарди. Гончаренко футболчилар билан ҳам зўр ишлайди. Орамизда тушунмовчилик бўлмаган. Кетаётганимизда ҳам биз илиқ хайрлашганмиз. Фақат боя айтиб ўтганимдек, “Урал” билан бир-биримизга мос келмадик.

- Мос келмаслик бу ўйин томонламами?

- Ҳа, ўйин бўйича. Ҳозирги “Урал”га мени алдаб, дриблинг қиладиган хизматларим керак бўлмади. Фақат жамоавий ўйин эди. Мураббийдан ҳеч бўлмаганда олдинга ўтганимда менга рақибларни алдаш мумкинми, деб сўрагандим. У йўқ деди ва тўп билан бўлганингда биринчи бўлиб бошингни кўтар ва бўш турган шеригингга узат деди ва алдашимга рухсат бермади. Агар мен алдамасам оддий ўйинчи бўлиб юраверардим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар