09:15 / 08.03.2023
179

ЕЧЛ. Рамушнинг бенефисига айланиб кетган ўйинда "Бенфика" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

ЕЧЛ. Рамушнинг бенефисига айланиб кетган ўйинда "Бенфика" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

ЕЧЛнинг 1/8 босқичидан ўрин олган "Бенфика" - "Брюгге" тўқнашувининг жавоб баҳси бўлиб ўтди. Мезбонлар рақибни умуман аяб ўтиргани йўқ ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Гансалу Рамуш дубль қилиб, Нереснинг голига асисст амалга оширди. Рафа Силва ва Давид Нерес ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар таркибидан Мейер жавоб голини урди.

Шу тариқа, Португалия клуби чорак финалга йўл олди. Биринчи ўйинда ҳам "Бенфика" ғалаба қозонганди ва таблода умумий 7:1 ҳисоби қайд этилди.

Бенфика (Португалия) – Брюгге (Бельгия) 5:1

"Эштадиу да Луш"

Голлар: 1:0 – 38 Рафа Силва, 2:0 – 45 Гонсалу Рамуш, 3:0 – 57 Гонсалу Рамуш, 4:0 – 71, пенальти Жоау Мариу, 5:0 – 77 Нерес, 5:1 – 87 Мейер.

Бенфика – Влаходимос, Ба (Жилберто, 63), Отаменди (Морато, 74), Антониу Силва (Вериссимо, 88), Гримальдо, Жоау Мариу (Жоау Невеш, 74), Рафа Силва, Эурснес, Шикинью (Нерес, 63), Флорентину, Гонсалу Рамуш.

Брюгге – Миньоле, Мата (Одои, 63), Мехеле, Силла, Мейер, Ванакен (Ритс, 75), Нильсен, Ланг (Нвадике, 46), Соуа (Нуса, 75), Яремчук (Жуджла, 62), Бьюкенен.

Огоҳлантириш: Яремчук (17), Ланг (20), Отаменди (29), Силла (43), Мейер (48).

Дастлабки учрашув  – 2:0


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. Рамушнинг бенефисига айланиб кетган ўйинда "Бенфика" йирик ҳисобда ғалаба қозонди