07:08 / 09.03.2023
269

ЕЧЛ 1/8 финал, жавоб баҳси. "Бавария" ишончли тарзда ПСЖни мағлуб этди

ЕЧЛ 1/8 финал, жавоб баҳси. "Бавария" ишончли тарзда ПСЖни мағлуб этди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳслари доирасидаги икки ўйин 8 март, чоршанба оқшомида бўлиб ўтди.

“Бавария” ўз майдонида “ПСЖ”ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида голга тортадиган вазиятлар бўлди ва кичик устунлик меҳмонлар томонидан бўлди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

61-дақиқада Марко Верраттининг ҳимоядаги хатосидан кейин юзага келган хавфли вазиятни Эрик Максим Шупо-Мотинг гол билан якунлаб, майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Асосий вақт якунланиши арафасида Серж Гнабри жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа Мюнхен клуби иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган ҳолда чорак финал йўлланмасига эга чиқди. “ПСЖ” эса кетма-кет иккинчи мавсум 1/8 финалдаёқ ўз юришини тўхтатмоқда.

Яна бир ўйин “Тоттенҳэм” ва “Милан” жамоалари ўртасида кечди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва миланликлар дастлабки ўйиндаги ғалаба эвазига кейинги босқичга йўл олди.


ЕЧЛ 1/8 финал, жавоб баҳси

“Бавария” (Германия) – “ПСЖ” (Франция) 2:0

Голлар: 1:0 – 61 Шупо-Мотинг, 2:0 – 89 Гнабри.

“Бавария”: Зоммер, Станишич, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис, Шупо-Мотинг (Сане, 68), Мюллер (Жоау Канселу, 86), Коман (Гнабри, 86), Мусиала (Мане, 82).

“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Данилу Перейра, Маркиньос (Мукиеле, 36; Битшиабу, 46), Мендеш (Бернат, 82), Верратти, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 76), Витиня (Экитик, 81), Месси, Мбаппе.

Дастлабки баҳс: 1:0


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/8 финал, жавоб баҳси. "Бавария" ишончли тарзда ПСЖни мағлуб этди