18:42 / 11.03.2023
171

Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Фото: ПФЛ


Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида “Навбаҳор” 11 март, шанба куни “Металлург” билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Жамшид Болтабоев ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Жасур Яхшибоев наманганликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Иккинчи бўлимда эса “Металлург” бир киши кам бўлиб қолди. 74-дақиқада Иброҳим Ибрагимов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Жамшид Искандаров якуний ҳисобни ўрнатди.

“Навбаҳор” 2-турда ҳам ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида етакчига айланиб олди. “Металлург” эса иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

“Навбаҳор” — “Металлург” 3:0

Голлар: 1:0 — 38 Жамшид Болтабоев, 2:0 — 42 Жасур Яхшибоев, 3:0 — 90+2 Жамшид Искандаров.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 7. Остон Ўрунов (77. Асадбек Собиржонов, 62), 8. Жасур Яхшибоев (17. Аброр Исмоилов, 73), 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 62), 22. Игор Голбан, 23. Ёван Жокич (9. Фарруҳ Икромов, 82), 24. Давронбек Ҳошимов, 31. Лука Чермел (6. Иброҳим Йўлдошев, 82).

“Металлург”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Ҳусниддин Ғофуров (10. Бектемир Абдуманнонов, 63), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 21. Абдужалил Маназаров, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23. Беҳруз Шодмонов, 30. Иброҳим Ибрагимов, 91. Марко Обрадович (77. Асилбек Қаюмов, 63).

Огоҳлантиришлар: Лука Чермел (32), Ёван Жокич (37), Керим Палич (72), Аброр Тошқўзиев (86).

Четлатиш: Иброҳим Ибрагимов (74).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди