23:45 / 11.03.2023
310

Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз"

Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз"

U-20 Осиё кубогининг чорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон U-20 – Австралия U-20 ўйинидан (1:1, пен. серияси 5:4) сўнг Австралия термаси бош мураббийи Тревор Морган матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида 

- Биринчи навбатда, Ўзбекистонни табриклайман. Бугунги ўйинимиздан ҳафсалам пир бўлди. Натижа биз кутгандек бўлмади ва Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолдик.

- 33 мингдан ортиқ мухлислар ўйинингизга қанчалик таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз?

- Аниқки, бунинг таъсири бўлди, аммо бу футбол. Бунча мухлис қаршисида ўйнаш биз учун ҳам катта тажриба бўлди.

- Натижа Австралия учун қониқарсиз. Умуман олганда эса бу мусобақадан фойдали нима олдингиз?

- Биз бу мусобақада ажойиб характер кўрсатдик. Айнан шу жиҳатдан жамоамиз анча ўсди. Биз Осиё шарафини Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз.

- Мусобақанинг ташкилий масалалари ҳақида фикрингиз қандай? Умуман олганда сиз Тошкентда биринчи марта эмассиз...

- Умуман олганда яхши. Лекин машғулот майдонлари билан муаммолар бор эди.

- Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида деярли ҳужум қила олмадингиз. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужум қилмадик? Бу сизнинг фикрингиз. Мен бундай деб ўйламайман.

- Сегичич охирги пенальти зарбасида тўсинни нишонга олганда қандай ҳислар ўтди. Агар ўша вазият гол бўлганда, барчаси бошқача бўлиши мумкин эди...

- Биз бу мусобақада ажойиб ҳаракат қилдик. Бу футбол. Сиз барча нарсани тўғри қилишингиз мумкин, аммо биргина жиҳат етишмаса ҳам бу натижага таъсир ўтказади. Сегичичга келсак, у ажойиб футболчи. Бу мусобақада жамоадошларини руҳлантирди, ажойиб характер кўрсатди ва кўп жойда жамоамизга ёрдам берди. Хато эса ҳаммада бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз"