22:37 / 12.03.2023
210

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишаяпти"

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишаяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Кўриб турибсизлар, Қаршига келган рақиб ҳимоядан ўйин ташкил этаяпти. Иккинчи бўлимда тезликни янада оширдик. Ҳар доим шундай ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз, лекин баъзи ҳолатлар ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилаяпти. Рақиблар темпни туширишга, вақт чўзишга уринишаяпти. Асосийси ғалаба, бу бизга зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни ва жамоа вакилларини табриклаймиз.

- Жавоҳир Сидиқов яхши ҳаракат қилди. Унинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Жавоҳир катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бугун ҳам пенальтини ўз зиммасига олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. Ўйин охирида узун узатмалар услубига ўтдик, шу боис уни заҳирага олдик.

- Баҳром Абдураҳимов қайдномага киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Баҳром тўлиқ тикланиб улгургани йўқ. Кечаги машғулотда унинг тикланмагани кўринди. Бизда жароҳатлар бор, шунингдек етакчи ўйинчиларимиз жамоани тарк этди. Шунингдек, Марко ҳозир ёрдам бера олмайди, шунингдек яна бир легионер Лима ҳам. Стандарт вазиятларда бу сезилиб қолаяпти. Баҳром билан Лима эртароқ сафга қўшилишади. Марко 1-2 ой атрофида сафга қайтиши қийин, у жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

- Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга тўлиқ қўшилиб кета олмаганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- У Тожикистон чемпионатидан бизга келиб қўшилди. Унга озгина вақт керак.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишаяпти"