
Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз кеча Австралияни мағлуб этиб, Индонезияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиққанидан хабарингиз бор.
Бугун ушбу мундиалга Жанубий Корея ва Япония термалари ҳам йўлланмани қўлга киритди. Шу тариқа, мундиалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Қуйида биз билан бирга мазкур мусобақада қатнашувчи жамоалар билан танишиш имкониятига эгасиз.
Маълумот ўрнида, жаҳон чемпионатига Индонезия мамлакати мезбонлик қилади. Турнир 20 майда старт олади ва 11 июнга қадар давом этади. Амалдаги чемпион Украина, вице-чемпион эса Жанубий Корея термаси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.