Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида “ОКМК” ва “Бунёдкор” клублари 13 март, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Шоҳруҳ Абдураҳмонов пойтахтликларни олдинга олиб чиқди. Бунга Олмалиқ вакиллари 54-дақиқада Шоҳруҳ Гадоевнинг голи билан жавоб қайтарди.
60-дақиқада “ОКМК” дарвозабонининг қўполлигидан кейин белгиланган пенальтини Игор Иванович муваффақиятли амалга оширди. 85-дақиқада Иракли Руҳадзе яна мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Суҳроб Иззатов “Бунёдкор”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа 2-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Суперлига
2-тур баҳси
“ОКМК” — “Бунёдкор” 2:3
Голлар: 0:1 – 26 Абдураҳмонов, 1:1 – 54 Гадоев, 1:2 – 61, пенальти Иванович, 2:2 – 85 Руҳадзе, 2:3 – 90+9 Иззатов.
“ОКМК”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акром Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (17. Санжар Турсунов, 68), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 9. Рубен Санчес Перес (11. Иракли Руҳадзе, 81),10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов (5. Анзур Исмоилов, 46), 22. Шоҳруҳ Гадоев ( 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 81), 27. Мартин Боаке (88. Сияваш Хақназарий, 46).
“Бунёдкор”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексеи Носко, 4. Даврон Эргашев, 6. Аваз Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (99. Умид Султонов, 15. Жасур Ҳакимов (11. Игор Иванович, 55), 17. Виктор Сотникау, 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (10. Расул Йўлдошев, 87), 34. Суҳроб Иззатов.
Огоҳлантиришлар: Рустамов (12), Боаке (39), Гадоев (44), Ўлмасалиев (47), Эргашев (60), Исмоналиев (74), Иззатов (90+2), Султонов (90+4).
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг