date

Россия терма жамоаси бош мураббийи Россия Сербияга ютқазса истеъфога кетишини айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Россия Сербияга ютқазса истеъфога кетишини айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Слуцкий Россия ўртоқлик учрашувида Сербияга ютқазса истеъфога кетишини айтди, дейилади "Кун" нашрида.

"Ўйин натижаси ҳақида истеъфога кетишга сабаб сифатида гапирса бўлади. Табиийки. агар жамоа ютқазса. Сиз саволни шундай қўйдингиз-ку", деб айтди Слуцкий матбуот-анжуманида.

Унинг айтишича, Россия Чехияга қарши аввалги учрашувида ўзининг энг яхши ҳолатида бўлмаган. Жамоа кўплаб хатоларга йўл қўйган.

Россия ва Чехия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1:2 ҳисобида россияликларнинг мағлубияти билан якунланганди. Европа чемпионатига тайёргарчилик доирасида Сербияга қарши ўтказиладиган учрашув 5 июнда Монакода бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси бош мураббийи Россия Сербияга ютқазса истеъфога кетишини айтди