15:05 / 15.03.2023
234

Расман: ЖЧ-2026нинг янги формат тасдиқланди!

Расман: ЖЧ-2026нинг янги формат тасдиқланди!

Руанда пойтахти Кигали шаҳрида ФИФАнинг конгресси бўлиб ўтди ва унда ЖЧ-2026нинг янги формат тасдиқланди. Унга кўра, ЖЧ тарихида илк марта 48 терма иштирок этади.

Аввалига 48 термани 3тадан 16 гуруҳга ажратиш варианти айтилганди. Бироқ ФИФА бу ғоядан воз кечди ва 4 термадан иборат 12 гуруҳ бўлишини маълум қилди.

Унга кўра, гуруҳдаги энг яхши икки жамоа плей-оффга йўлланма олади ва 3-ўринни олган энг яхши 8 терма ҳам 1/16 финалга чиқади. Умумий ҳисоблаганда ЖЧда 39 кун ичида 104 ўйин ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: ЖЧ-2026нинг янги формат тасдиқланди!