Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коичи Тогаши Ироқ ёшларига қарши кечган баҳсдан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйинга изоҳ бериб ўтсангиз
- Биринчи навбатда шуни айтиб ўтишим керакки, ўйин жуда қийин бўлди ва ўйинчилар ҳам анча чарчаб қолишган эди. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишониб турган эдик, лекин бундай бўлмади. Рақибимиз Ироқ терма жамоаси яхши қаршилик кўрсатди.
- Мусобақада тўпурари ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади, бунга сабаб нима ва бугунги ўйин натижасидан қониқдингизми?
- У ўйинчи жамоамизда асосий ўйинчи ва барча сўнги 4та учрашувда ҳам иштирок этганди ва шу сабаб унга дам берган эдик. Ўйинга тайёрлаган режамизга келадиган бўлсак, биз учрашувни ўз назоратимизда ва катта темпда ўтказмоқчи эдик, лекин эрта урилган гол, режаларга халал берди. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, ҳа бугунги натижадан қониқмадим.
- Сўнгги 20 дақиқада, жуда кўп хавфли вазиятлар яратдингиз, лекин уларни голга айлантириш бўйича муаммолар бўлди. Бунга сабаб нима?
- Биз 90 дақиқа ўйнашни режа қилаётган эдик ва шу сабаб режаларимиз бир оз иш бермади. Биз иккинчи тайм бошида 3та ўзгариш қилдик, чунки услубимизни ўзгартирдик. Иккинчи экстра-таймларда эса майдон ўртасидаги ўйинчилар толиқиб қолишди ва шу сабаб экстра-таймларда керакли натижага эриша олмадик.