21:52 / 15.03.2023
311

Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон фаворит саналган Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди!

Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон фаворит саналган Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди!

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг ярим финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашув асосий вақтида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Экстра-таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса омад яна вакилларимизга кулиб боқди - 3:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон финалга йўл олди. Энди улар ҳал қилувчи баҳсда Ироқ билан куч синашади.

U-20 Осиё Кубоги

1/2 финал

Ўзбекистон — Корея Республикаси 0:0 (Пенальтилар серияси — 3:1)

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (23.Асадбек Жўрабоев, 21 (22.Шерзод Эсанов, 67) ), 8.Беҳрузбек Асқаров (11.Шаҳриёр Жабборов, 84), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (19.Шаҳзод Акрамов, 67), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов.

Захира: 1.Эдем Неманов, 4.Абубакр Ашуров, 12.Асрорбек Кенжаев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Саидафзалхон Ахроров.

Корея Республикаси U-20: 1.Ким Жон Хунг, 3.Хванг Ин Таек, 4.Чой Сеок Хьюн, 5.Парк Хьюн Бин (22.Мун Сеунг Мин, 91), 7.Ким Йонг Хак (17.Ли Жун Санг, 106), 9.Ли Йонг Жун (18.Сунг Жинг Йонг, 60), 10.Баэ Жун Хо (2.Парк Чанг Ву, 53), 12.Чо Йонг Кванг (13.Ли Жун Жае, 91), 14.Канг Санг Йонг, 19.Ким Хи Сунг (11.Канг Сеунг Жин, 46), 20.Ким Жи Су.

Захира: 21.Мун Хюн Хо, 6.Баэ Сео Жун, 8.Ли Сеунг Вон, 15.Парк Жун Йонг, 16.Ким Гьеонг Хванг, 23.Ким Жинг Хун.

Огоҳлантиришлар: Канг Санг Йонг (28), Асадбек Жўрабоев (35)


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон фаворит саналган Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди!