17:40 / 17.03.2023
242

ЕЧЛ чоракфинал ўйинлари учун қуръа ташланди

ЕЧЛ чоракфинал ўйинлари учун қуръа ташланди

17 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» яримфинал йўлланмаси учун «Челси»га қарши икки ўйиндан иборат баҳсда майдонга тушадиган бўлди, «Манчестер Сити» эса «Бавария»га қарши финал олдидан олдинги финал баҳсларини ўтказади.

ЕЧЛ 1/4 финал жуфтликлари:

  • «Реал» — «Челси»
  • «Интер» — «Бенфика»
  • «Манчестер Сити» — «Бавария»
  • «Наполи» — «Милан»

Мухлисларни яримфиналда ҳам шиддатли тўқнашувлар кутади. «Реал» — «Челси» жуфтлиги ғолиби финал учун «Манчестер Сити» — «Бавария» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ўз навбатида, «Интер» — «Бенфика» жуфтлиги ғолиби «Наполи» — «Милан» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 11–12 апрел, жавоб ўйинлари эса бир ҳафтадан кейин – 18–19 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Яримфиналлар 9 ва 10 май кунларига, жавоб учрашувлари 16 ва 17 май кунларига белгиланган. Финал 10 июн куни ўтказилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ чоракфинал ўйинлари учун қуръа ташланди