date

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Осиё чемпионати U-20 финалига борди

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Осиё чемпионати U-20 финалига борди

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал баҳси бошланди. Ҳал қилувчи баҳсга мезбон Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар жамоаси етиб келган.

Ўйинни кўриш учун пойтахтдаги стадионга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрган.

Маълумот учун, Ўзбекистон яримфиналда Жанубий Кореяни, Ироқ эса Японияни енгганди. Икки жамоа мусобақани «А» гуруҳида бошлаган ва гуруҳдаги ўзаро ўйинда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Осиё чемпионати U-20 финалига борди