Ироқ бош мураббийи: "Эртадан ва балки бугун тундан бошлаб биз мундиал ҳақида бош қотирамиз"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди ва ҳамюртларимиз мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Ироқ бош мураббийи Эмад Муҳаммад иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бугун омадимиз келмади. Рақиб ажойиб ўйин намойиш этди ва ғалаба қозонди. Уларни чемпионлик билан табриклайман!
Бу жамоадан қанчаси миллий терма жамоага чақирилишини аниқ билмайман. Аммо уларнинг кўпчилиги Ироқнинг юлдузи бўлишга қодир. Мен бунга ишонаман.
Эртадан ва балки бугун тундан бошлаб биз мундиал ҳақида бош қотирармиз. Чемпионатдаги хатоларимиздан хулоса чиқарган ҳолда Индонезияга йўл оламиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, Ироқ футбол федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан! Улар бизга етарлича шароит яратиб беришяпти.
Жаҳон чемпионатида турли жамоалар иштирок этади. У ерда бўлиш биз учун муваффақият, албатта. Жамоамиз яхши натижа қайд этди, деб ҳисоблайман", - деди мутахассис.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг