11:33 / 20.03.2023
395

Осиё чемпионларига қандай автомобиллар совға қилиниши маълум бўлди

Осиё чемпионларига қандай автомобиллар совға қилиниши маълум бўлди

Бугун, 20 март куни «Бунёдкор» стадионига «Gentra Lacetti» русумли янги автомашиналар келтирилган. Автомобиллар Президент совғаси сифатида Осиё чемпионларига топширилиши кутилмоқда.

Тадбир бугун, 20 март душанба куни «Бунёдкор» ўйингоҳида расмийлар, ОАВ ва мухлислар иштирокида ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё кубоги U20 финалида Ироқ ёшлар жамоасини мағлуб (1:0) этиб, қитъа чемпионига айланди. ЖЧ-2023га йўлланма олган ёшлар жамоасини қўллаб-қувватлаш учун финалга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош совринни топширган эди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионларига қандай автомобиллар совға қилиниши маълум бўлди