18:30 / 21.03.2023
324

Ўйиндан кейинги ўйин: энг узоқ пенальтилар

Ўйиндан кейинги ўйин: энг узоқ пенальтилар

Пенальтилар серияси – футболда тез-тез учраб турадиган ҳодиса, аммо ўйиндан кейинги 11 метрли зарбалар ниҳоятда қизиқарли ва ҳал қилувчи дақиқалар ҳисобланади. Жамоалар кучли ёки заиф бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозониш имконияти тенг, деяверинг! Ўйинчи қанчалик нишонга ура олса, дарвозабоннинг маҳорати шу қадар ўйин тақдирини ҳал қилади.

Пеналтилар сериясида жамоалар кўпинча 10 – 12 тадан зарба йўллайди. Бундай пайтда гоҳида устомонлик, гоҳида тажриба, гоҳида эса руҳият иш беради. Бироқ баъзида жамоалар шучалик тенг натижа қайд этадики, пенальтилар серияси чўзилгандан-чўзилаверади

2007 йилда Европа ёшлар чемпионатида Англия ва Нидерландия жамоалари учрашди. Ярим финал ва эсктра-таймдаги дуранг хотима ўйиндан кейинги пенальтиларни бошлаб юборди. Ҳар иккала жамоа ўйинчилари яхши зарбалар йўллаган бўлса, дарвозабонлар ҳам бир хилда коптокларни қайтариб туришди. Ниҳоят пенальтилар сони 32 та бўлди ва голландлар ғолибликни қўлга киритишди: 13–12.

Англия, ҳатто ёшлари ўйинида ҳам 11 метрли беллашувда мағлуб бўлган эди. Футбол бўйича мамлакатлар орасида асосий жамоа ҳисобланган Англия термаси пенальтилар сериясида мағлубиятлар бўйича аламли кўрсаткичга эга.

Ўйиндан кейинги серияда вақт янада чўзилган беллашув Франция кубогида кузатилган. Ўшанда қуйи дивизионлар бўлмиш «Оберна» ва «Виттельсайм» куч синшган эди. Жамоалар бир-бирига 40 марта зарба йўллади. Ва, диққатга сазовор жойи шундаки, мазкур серияда ғолиб аниқланмади. Охирги аниқ зарба 15 – 15 натижани қайд этди, кейин эса ёритиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқди. Бу муаммо ҳал бўлмади, Турнир регламенти бўйича, яққол аутсайдер ҳисобланган «Оберна» ғолиб деб топилиб, кейинги босқичга ўтди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси бўйича 2 та оламшумул рекорд қайд этилган. Биринчиси 2004–2005 йилги Намибия кубоги билан боғлиқ. Ўшанда «КК Пэлэс» билан «Сивикс» жамоалари бир-бирининг дарвозасига 48 марта тўп тепган. Натижаларга кўра, 17–16 ҳисоб билан «Пэлэс» футболчилари ғолиб деб топилди.

Намибия кубогининг янада юқори кўрсаткичи бешинчи чех дивизиони учрашувида қайд этилган. 2016 йилда «Батов» ва «Фриштак» ўзаро беллашди ва биринчи жамоа 21–20 натижа билан ғолиб бўлди. Голлар нисбати эса «нуқта»дан йўлланган 52 та зарба бўлиб, давомийлиги жиҳатидан рекорд ўрнатди.

Юқорида айтиб ўтилган пенальтилар сериясида бир нечта хатолар бўлган. Бироқ Европа лигаси финалида идеал равишдаги пенальтилар серияси амалга ошган эди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» ва «Вильярреал» учрашган. Жамоа ўйинчилари, токи дарвозабонларга навбат келмагунча бир-бирига барча зарбаларни йўллаб бўлишди. Испан жамоаси дарвозабони Рулли гол урди, инглизлар қўриқчиси эса хатога йўл қўйди. «Вильярреал» Европа лигаси ғолибига айланди.

Акбар Фатҳуллаев


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўйиндан кейинги ўйин: энг узоқ пенальтилар