
Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 21 март, сешанба кунги баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
-48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова нимчорак финалда сербиялик Снежана Силжковичга қарши тўқнаш келди ва рақибига имкон қолдирмади (5:0).
-63 кг вазн тоифаси вакили Хадичабону Абдуллаева ҳам Сербия спортчиси Елена Яничиевичдан 5:0 ҳисобида устун келди.
Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) эса мезбонлар вакили Манжу Бамбория устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (5:0).
Шу тариқа уч нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди.
Бокс ЧемпионатиЎзбекистон БоксчилариФарзона ФозиловаХадичабону АбдуллаеваНавбаҳор ҲамидоваЧорак Финал Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар