date

“Насаф”нинг тўрт нафар асосий таркиб ўйинчилари терма жамоага чақирилди

“Насаф”нинг тўрт нафар асосий таркиб ўйинчилари терма жамоага чақирилди

Ўзингизга маълум, Жасур Абдураимов бошчилигидаги U-19 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ёшдаги терма жамоамиз 6-18 июн кунлари Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.

Мазкур терма жамоа сафига “Насаф” жамоасининг асосий таркиб ўйинчиларидан Азиз Ғаниев, Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов ва Ислом Рашидхоновлар таклиф этилган.

Шунингдек улар қаторида ўринбосарлар сафида тўп тепиб келаётган Умиджон Эргашев ҳамда Достон Бердиқуловлар ҳам бор.

Ушбу футболчиларимиз жамоамизнинг “Навбаҳор”га ва “Локомотив” жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборишлари мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф”нинг тўрт нафар асосий таркиб ўйинчилари терма жамоага чақирилди