20:05 / 24.03.2023
235

Италияда легионер ҳужумчиларга қарши чиқишмоқда

Италияда легионер ҳужумчиларга қарши чиқишмоқда

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Луижи Рива миллий чемпионатда хорижлик ўйинчиларнинг кўплиги миллий терма жамоа зиёнига ишлаётганини таъкидлади.

Айниқса, А Серияда легионер ҳужумчилар италияликларнинг йўлини тўсаётган экан.

- Хорижликлар Италия терма жамоасини айнитди. Миллий футболимизда улар ҳаддан зиёд кўпайиб кетган. Италияликлар ўзини кўрсатиш тобора қийинлашиб бормоқда. Жамоаларнинг деярли барчасида ҳужум чизиғида чет элликлар ўйнаяпти, - деди Рива ITASportPress ахбороти агентлигига.

Луижи Рива 1965-1973 йиллар давомида Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 42 та учрашувда рақиблар дарвозасини 35 маротаба ишғол қилган. Мана шу кўрсаткич орқали Рива Италия терма жамоаси тарихидаги энг кўп гол урган рекордчи ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италияда легионер ҳужумчиларга қарши чиқишмоқда