Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боливияга қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Бу гол якунда ягоналигича қолди ва жамоамизга ғалабани тақдим этди.
Ўзбекистон - Боливия 1:0
Гол: 1:0 — 36, Шомуродов.
Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров, 8. Одил Хамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (11. Остон Ўрунов, 79), 13. Шерзод Насруллаев (4. Иброҳимхалил Йўлдошев, 59), 14. Элдор Шомуродов (17. Сардор Собирхўжаев, 90), 15. Умар Эшмуродов, 20. Жасур Яхшибоев (Азиз Турғунбоев, 59), 23. Хусниддин Алиқулов.
Боливия: 1.Карлос Лампе, 3.Диего Медина, 5.Адриан Хусино, 6.Дэнни Бехарано, 8.Мигель Терсерос, 9.Морено, 13.Хайме Арраскаита, 17.Роберто Фернандес, 19.Лучано Урсино, 20.Жейсон Чура, 22.Леонардо Забала (21. Хосе Сегредо, 27)
Огоҳлантиришлар: Лучано Урсино (33), Жалолиддин Машарипов (45), Иброҳимхалил Йўлдошев (85), Отабек Шукуров (90)
Четлатиш: Хосе Сегредо (90)
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз навбатдаги баҳсни 28 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг