Таниқли собиқ россиялик футболчи – Александр Мостовой Эрон билан дурангдан сўнг, мамлакат терма жамоаси ҳақида кескин фикрлар билдирди.
“Майдонда ҳеч кимни алоҳида эътироф этишнинг имкони йўқ. Биргина пеналти ишлаган йигит илк 20 дақиқада фаол бўлди. Айнан унинг шарофати билан 11 метрлик нуқтадан зарба йўллаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Бу эпизодни ҳисобга олмаса, бошқа вазиятларда у умуман кўринмади. Худди бошқа жамоадошлари сингари.
Карпиннинг фаолияти ҳақида сўз борар экан, хулоса қилишни айни пайти. Тўғри, саралашда иштирок этмадик, аммо 3 та ўртоқлик ўйинига қараб баҳо бериш мумкин. Агар разм солсак, биз 3 ўйинда ҳам биттадан гол урдик. Ваҳоланки, бу ўйинларда ортиқча муаммосиз енгишимиз керак эди.
Мана энди Ироқ билан тўқнаш келамиз. Тўғриси, Ироқда футбол бор эканлигини эшитиб, шок ҳолатига тушиб қолдим. Улар билан қандай футбол ўйнашимиз жуда қизиқ. Камида 3:0 ҳисобда ютишимиз шарт.” -,деди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Озоди”да ўтган Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг