Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги икки ўрин учун Биринчи лиганинг саккиз жамоаси ўзаро кураш олиб борди. Лига 24-март куни саралашнинг биринчи босқичини якунлаган бўлса, бугун — 26-март куни иккинчи босқич доирасидаги икки ўйин якунига этди.
Дастлабки ўйинда “Жиззах” жамоаси Бухоронинг “Нурафшон” жамоасидан устун келди — 5:2. Шу тариқа “Жиззах” мусобақанинг “А” гуруҳида ОКМК, “Ғиждувон” ва “Андижон-SGS” билан кураш олиб бориш имкониятини қўлга киритди.
Иккинчи ўйинда эса янги ташкил этилган “Жайхун” ҳамда “Олимпия” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Муросасиз ўйинда нукусликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Ўзбекистон кубогини тарк этди. “Олимпия” эса “Ф” гуруҳида “Андижон”, “Навбаҳор” ҳамда “Олимпик” каби Суперлига жамоалари билан тўқнаш келадиган бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи 2-апрел куни “Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини билан старт олади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг