12:27 / 27.03.2023
632

Ўзбекистонлик боксчи қизни ютган рақиби эркак киши бўлиб чиқди

Ўзбекистонлик боксчи қизни ютган рақиби эркак киши бўлиб чиқди

Бокс бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидовани ютган «боксчи аёл» аслида эркак киши бўлиб чиқди.

Жазоирлик спортчи Имане Хелифнинг бокс чемпионати пайтида ўтказилган генетик текширувда эркак киши эканлиги аниқланган. У бунгача ўзбекистонлик спортчини очколар бўйича ютган эди.

Натижада Хелиф дисквалификация қилинган ва Навбаҳор Ҳамидовага ҳақли равишда бронза медали тақдим этилган.

«Бу яхши хабар, адолат қарор топган. Лекин қизиқ томони, шу Хелиф ўтган йилги ЖЧда кумуш олган. Хатто олимпиадада ҳам қатнашган», – деб ёзади спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев.

Шарҳловчи шунингдек, мутасаддиларда нега шу пайтгача генетик текширув ўтказиш фикри пайдо бўлмаганини айтиб таажжубини билдиради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчи қизни ютган рақиби эркак киши бўлиб чиқди