ПСЖдаги шартномаси якунланиб бораётган Лионель Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Catalunya Radio журналистларининг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз ўзига агентлик қилаётган отаси Хорхе Мессидан “Барселона” раҳбарияти билан музокара олиб боришни ва клуб президенти Жоан Лапорта билан шахсан гаплашишни сўраган.
Леонинг ўзи бўлажак трансфер масаласини собиқ жамоадоши ва “Барса”нинг ҳозирги бош мураббийи Хави Эрнандес билан муҳокама қилаётгани таъкидланди.
Маълумотларга қараганда, клубнинг техник ходимлари ва жамоа ўйинчилари ҳам Лионель Мессининг клубга қайтишини қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун: Месси каталонияликлар сафида жами 778 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 672 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 303 та голли пас узатган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг