20:24 / 01.04.2023
148

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Майдон эгалари сафида ягона голга Ислом Кенжабоев муаллифлик қилди. "Насаф"нинг пенальтидан урилган голи Зафармурод Абдираҳматов номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Қизилқум" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва жадвалда 8-ўринга чиқиб олди. "Насаф" ҳисобида 7 очко мавжуд бўлиб, клуб 6-поғонани банд этиб турибди.

"Қизилқум" – "Насаф" 1:1

Голлар: 1:0 — 54, Ислом Кенжабоев, 1:1 — 90+6, Зафармурод Абдираҳматов.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Жасур Холтўраев (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 82), 23.Шерали Жўраев (25.Азизбек Усмонов, 67), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 75.Олег Толмасов, 77.Ойбек Нурматов, 87.Алишер Саноев (30.Ислом Тошпўлатов, 69).

Захира: 22.Артём Макосин, 20.Тимур Набиев, 26.Виктор Мбаома, 79.Диёр Раҳматиллоев.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (15.Жўрабек Маннонов, 81), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Матеус Лима, 58), 23.Сардор Саъдуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 74), 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 81), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (18.Баҳром Абдураҳимов, 74).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 22.Шоҳмалик Комилов, 30.Азиз Холмуродов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантириш: Жасур Холтўраев (17), Сардор Саъдуллаев (28), Жавоҳир Сидиқов (41), Самандар Шукуриллаев (43), Жавоҳир Илёсов (73), Авазхон Маматхўжаев (90+5).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди