22:09 / 01.04.2023
171

Рўзиқул Бердиев: "Кўпинча, терма жамоа йиғинидан сўнг "Насаф" ўйинида пасайиш кузатилади"

Рўзиқул Бердиев: "Кўпинча, терма жамоа йиғинидан сўнг "Насаф" ўйинида пасайиш кузатилади"

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Бугунги баҳсда рақибда битта вазият бўлди, бизда эса кўпроқ. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Икки очко йўқотдик. Ўйин назорати биз томонда эди ва натижа аламли бўлди. Кўпинча терма жамоалар йиғинидан сўнг жамоамиз ўйинида пасайиш кузатилади. Бугун ҳам шундай бўлди. Кенжабоев уч футболчимиздан қочиб, гол уришга муваффақ бўлди. Бу албатта ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси ҳисобланади.

- "Насаф" ҳисобда ортда қолаётганида Ҳусниддин Алиқулов ҳужумга ўтди. Уни ҳужумда синаш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Бу бизнинг заҳира вариант ҳисобланади. Алиқулов ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Таваккал қилиб, Ҳусниддинни ҳужумга чиқарамиз ва кўпинча ғоямиз ўзини оқлаяпти. Уни ҳужумда синаш нотўғри бўлади, чунки Алиқулов терма жамоада ҳам ҳимоячи ролини бажаради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Кўпинча, терма жамоа йиғинидан сўнг "Насаф" ўйинида пасайиш кузатилади"