06:23 / 02.04.2023
115

Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади

Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади

Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Эльче" - "Барселона" ўйини бўлиб ўтди. Ушбу матчда каталонияликлар мезбонларни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди.

Дастлаб, Левандовски 20-дақиқада ҳисобни очди. 56-дақиқада Торресни пасини Фати голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай Левандовски иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 70-дақиқада Ферран ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

3 очкони қўлга киритган "Барселона" турнир жадвалида "Реал"дан 15 очкога олдинлаб кетди.

Эльче – Барселона 0:4

Голлар: Левандовски 20', 66' Фати 56', Торрес 70'

Эльче – Бадия, Кармона (Гути, 54), Бигас, Паласиос, Бланко (Фернандес , 65), Клерк, Фидель, Маскарель, Гумбау, Моренте (Хосан, 65), Милья (Понсе, 76).

Барселона – тер Штеген, Араухо (Торре, 77), Алонсо, Кунде, Альба, Эрик Гарсия, Сержи Роберто, Гави (Кессье, 68), Ферран Торрес, Фати (Гарридо, 84), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Гави (60), Араухо (74), Левандовски (88).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади