07:00 / 03.04.2023
119

Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирини битта медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирини битта медаль билан якунлади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирини битта бронза медали билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик спортчилар медаллар учун курашни эрта тарк этишди. 52 килограммгача вазн тоифасида Сита Қадамбоева қўлга киритган бронза медали терма жамоа учун ягона бўлиб қолди.

Мусобақадан сўнг иштирокчи давлатлар халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур йиғинда иштирок этиб, жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси Анталья “Катта дубулға” турнирини битта медаль билан якунлади