Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган "эл-класико" тўқнашуви ўз ниҳоясига етди. Дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Барселона"ни жавоб баҳсида "Реал" аяб ўтирмади. Учрашувдан кейин каталонияликлар бош мураббийи Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу уят. Биз ўзимизни танқид қилишимиз керак. Иккинчи тайм жуда ёмон ўтди. Ўйлашимча, биринчи бўлимни яхши натижа билан якунлашимиз мумкин эди. Қўпол хатоларга йўл қўйдик. Агар жароҳатлар ҳақида гапирадиган бўлсам, бу баҳонадек туюлади. Мен аллақачон айтган эдим, "Реал" - фаворит."
"Бу жуда катта мағлубият, лекин ҳисобга яраша ўйнамадик. Биз тезда жавоб беришимиз ва Ла Лигани қўлга киритишмиз зарур," - деди Хави.
Испания кубоги финалига чиққан "Реал"нинг кеийнги рақиби "Осасуна" бўлди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг