"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов финалда, Воҳидов эса ўз иштирокини якунлади

"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов финалда, Воҳидов эса ўз иштирокини якунлади
Ҳар йили жаҳон шахмат оламидаги энг нуфузли онлайн серия - "Champions Chess Tour"  доирасида турли онлайн мусобақалар йил давомида ўтказилиб келинади.
 
Ҳозирда ушбу тур доирасида "Chessable Masters" турнири 3 та дивизионда бўлиб ўтмоқда.
 
2-дивизионда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ярим финалда россиялик Денис Лазаикни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олди. Бугун ўтказиладиган финал баҳсида унга франциялик Максиме Вашиер рақиблик қилади.
 
3-дивизонда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов ярим финалда  эронлик Амин Табатабаэига, ўтиш босқичида эса россиялик Алексей Саранага имкониятни бой берди ва мусобақани якунлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар