Нидерландия кубоги ярим финали доирасида “Фейеноорд” ва “Аякс” ўртасидаги баҳсда кутилмаган можаро келиб чиқди.
Учрашувнинг 62-дақиқасида меҳмонлар 2:1 ҳисобида устунлик қилаётган эди. Трибунадаги мухлислардан бири отган буюм амстердамликларнинг таниқли ярим ҳимоячиси Дави Классеннинг бошини ёрди.
Аслида ўша пайт майдон четида икки жамоа сардорлари – Душан Тадич ва Оркунг Кўкчу ўзаро тортишиб қолди. Иккиси муштлашиб кетишига оз қолди. Дави Классен тўпланиб олган ўйинчилар гуруҳидан четроқда вазиятни кузатиб турган паллада бошидан зарба еди.
Бу воқеадан кейин зиддият янада кучайди. “Аякс” бош мураббий Жон Хейтинга футболчиларини олиб чиқиб кетиш учун майдонга кириб келди.
Кейинроқ ўйин давом эттирилди ва ҳисоб ўзгармай қолди.
Мутасаддилар видеолар орқали майдонга нарса улоқтирган фанатни дарров топишди. Ҳозир унинг шахсига аниқлик киритиш бўйича иш олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг