date
views 192

"Барса" Мессини қайтариш режасини ишлаб чиқди

"Барса" Мессини қайтариш режасини ишлаб чиқди

"Барса" ПСЖдан Лионель Мессини қайтариш стратегиясини ишлаб чиқмоқда.

Биринчи навбатда "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Ла Лига билан учрашиб, маош чегарасини муҳокама қилмоқчи. Каталонияликлар лига томонидан белгиланган чегараларга мос келиш учун маошларни қисқартириш ва футболчиларни сотиш режасини тузмоқчи.

Агар Ла Лига ушбу режани маъқулласа, "Барса" аргентиналикнинг вакиллари билан музокараларни бошлайди.

Каталония клуби бош мураббийи Хави Мессининг қайтишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Сабаби, у ҳамон Леони дунёнинг энг яхши футболчиси, деб билади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барса" Мессини қайтариш режасини ишлаб чиқди