Эндиликда олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда олийгоҳда футбол учун яратилган шароитлар ҳам инобатга олинади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори белгилаб қўйилмоқда.
Қарорда, жумладан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ЎФА билан биргаликда икки ой муддатда давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳамда давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юкланяпти.
Шунингдек, вазирлик ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоаларини шакллантирсин ҳамда уларнинг «Талабалар лигаси» дастури доирасида ўтказиладиган республика мусобақаларида тўлиқ иштирок этишини таъминлайди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг