Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган "Armageddon Championship" мусобақасининг Осиё ва Океания минтақавий босқичи гранд финалида дона сурди.
У ўтиш босқичида россиялик Владимир Крамникни 2-1 ҳисобида мағлуб этиб, гранд финалга йўл олган эди. Ҳиндистонлик Гукешга қарши кечган гранд финал ҳамюртимизнинг 0,5-1,5 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди ва Нодирбек минтақавий босқичда 2-ўринни қўлга киритди.
Шу билан биргаликда, Гукеш ва Абдусатторов сентябрда бўладиган мусобақанинг жаҳон босқичида иштирок этадиган бўлди.
Нодирбек АбдусатторовArmageddon ChampionshipБерлин шаҳриШахмат мусобақасиГранд финалОсиё ва Океания Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар