07:03 / 13.04.2023
219

Мутахассис Суперлиганинг 6-тури олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида нималарни айтди?

Мутахассис Суперлиганинг 6-тури олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида нималарни айтди?

Суперлиганинг 6-тури бошланиш арафасида. Бу сафар ҳам ажойиб учрашувлар кутмоқда. Яна водий дербилари бор. “Навбаҳор”  - “Андижон” ўйини билан 6-турга старт берилади. Шунингдек, “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” тўқнашуви ҳам тақвимдан жой олган бўлиб, бу турнинг марказий учрашувидир.

“Локомотив” клуби бош мураббийи Денис Коростиченко ҳам Суперлигани диққат билан кузатиб келмоқда. Шу боисдан мураббий 6-тур олдидан ҳар бир жуфтликка тўхталиб, жамоаларнинг имкониятлари борасида гапирди.

14 апрель

“Навбаҳор” – “Андижон”

- Бу водий дербиси. “Навбаҳор” охирги ўйинда ютқазди. Уйида эса кучли ўйин кўрсатяпти. Шунинг учун менимча, “Навбаҳор” ютса керак. Тўғри, “Андижон”да ҳам имконият бор. Биламан, улар ҳам ҳаракат қилади. Чунки уларга ҳам очко зарур. Барибир “Навбаҳор” кучлироқ.

“Қизилқум” – “Сурхон”

- Яхши ўйин бўлади. “Сурхон” ажойиб ўйнаяпти ва керакли очколарни қўлга киритяпти. Назаримда, ё дуранг ёки “Қизилқум” ғалаба қозонади.

15 апрель

“Пахтакор” – “Сўғдиёна”

- Мен албатта “Сўғдиёна”га мухлислик қиламан. Чунки у ерда Иван Бошкович бош мураббийлик қиляпти, у ўртоғим. Унга омад тилайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаракат қилишади. “Пахтакор” ўз уйида минимал ҳисобда ютади ёки дуранг бўлади.

16 апрель

“Олимпик” – “Бухоро”

- “Олимпик” ютади. Бу жамоа формага кириши керак. Ўтган сафар меҳмонда “Турон”ни мағлуб этди. Энди ўз майдонида ўйнайди. “Бухоро”га Улуғбек Бақоев келиб, энди ўйин услубини йўлга қўйяпти. Кубок баҳсида “Турон” билан дуранг ўйнади. Барибир, менимча “Олимпик” ғалаба қозонса керак.

“Металлург” – ОКМК

- Ўйлашимча, ОКМК бу йил чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлади. Менимча, жамоа чемпионликка тайёр. Таркиби яхши ва футболчилари шунча йил бирга ўйнашяпти. Маҳоратли футболчилари кўп. Бу учрашувда ОКМК ғолиб чиқади. “Металлург”га келсак, яқинда бош мураббийни алмаштиришди. Испаниялик Луисма Эрнандесни нега истеъфога чиқаришганини ўзлари билишади. Шавкат ака Саидов интервью берганида бизга зўр, тажрибали мураббий керак деганди. Мен янги келган мураббийни ҳеч қаерда эшитмаганман. “Металлург” Кубокда “Юниред” билан 2:2 ўйнади. Ҳа, янги мураббий келганидан кейин жамоа яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Барибир вақт керак. Бу йил “Металлург” жамоасига жуда қийин бўлади. Менимча, улар лигада қолиш учун курашади.

17 апрель

“Нефтчи” – “Турон”

- Ҳозир “Турон”га очко жуда ҳам керак. “Нефтчи” ғалаба қозонса керагу, аммо менимча дуранг қайд этилиши ҳам мумкин. Балки “Турон” ҳам ютиши мумкин, сенсация қилиб. Барибир қачондир уларнинг ўйини ўхшаши керак. Аслида “Нефтчи”нинг жиддий вазифаси бўлса, улар ғалаба қозониши лозим. Боз устига Фарғонада ўйнайди.

“Бунёдкор” – “Насаф”

- Бу йил “Насаф”дан кўпроғини кутгандим. Ҳали бу клуб формага кирса керак. “Бунёдкор” яхши ўйнаяпти, турнир жадвалида етакчилардан бири. Назаримда дуранг бўлади.

Шуҳратбек Жўраев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мутахассис Суперлиганинг 6-тури олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида нималарни айтди?