Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Манчестер Сити”дан йирик ҳисобда (0:3) мағлубиятга учраган “Бавария” футболчиларидан Садио Мане ва Лерой Сане уришиб қолди.
Мюнхен жамоаси вакиллари Садио Маненинг ўз жамоадошига ташлангани сабабини тушунгани йўқ, деб хабар бермоқда Bayern & Germany нашри.
Маълумотларга қараганда, “Бавария” футболчилари Манени қаттиқ танқид қилмоқда ва унинг жамоадан тезроқ кетишини истаяпти.
Аввалроқ, клуб раҳбариятини сенегаллик юлдузнинг ўзини тутиши қониқтирмаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Шу боис, “Бавария” тез орада Мане билан хайрлашишга тайёрлиги айтилмоқда.
2022 йили “Ливерпуль”дан “Бавария”га ўтган Маненинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. У шу кунга қадар 32 та учрашувда 11 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг