Бахтиёр Ашурматов ўзаро келишувга кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Турон" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Куни кеча клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Аъзамович Ашурматов ўзаро келишувга кўра истеъфога чиқарилди ва у клуб билан дўстона руҳда хайрлашди.
“Турон” футбол клуби истеъдодли мутахассис Бахтиёр Ашурматовга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади", - дейилади хабарда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар