date 18:33 / 26.02.2015
views 6 615

«Оқ-тепа»: Айрим футболчиларга жавоб берилди

«Оқ-тепа»: Айрим футболчиларга жавоб берилди

Янги мавсумга жиддий суратда тайёргарлик кўраётган "Оқ-тепа" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Рақиб олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси бўлади. Беллашув 11:30да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Айтиш керак, сўнгги кунлардаги машғулотлардан сўнг бир неча футболчиларга жавоб берилди. Хусусан, амалда клуб билан шартномаси бор Нодирбек Тешабоев ва Марат Қудратов янги мавсумни “Оқ-тепа”да ўтказмайди.

Улар билан тузилган шартнома бекор қилинди. Қолаверса, кўрикда бўлган Дилмуҳаммад Худойбердиев, Ислом Исмоилов ва Никита Ефременкога ҳам кейинги фаолиятига омад тиланган ҳолда дўстона руҳда хайрлашилди. Бу футболчилар бошқа клубларда ўз омадларини синаб кўришади.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт