
Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Суфён Буфаль жаҳон футболи юлдузлари Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.
Африкалик футболчи 2022 йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати чорак финалида Криштиану Роналдуга қарши ўйнаган. Ўша баҳсда марокашликлар Европа вакилини кичик ҳисобда енгиб, мусобақадан чиқариб юборган ва Роналдунинг йиғлашига сабабчи бўлган эди.
- Роналдуга ҳурматимни изҳор қилган ҳолда шуни айтаманки, менга жамоадошларим эмас, Криштианунинг йиғлаши кўпроқ ёқади. Мен Лионель Мессини танлайман, Роналдуни эмас. Шунингдек, “Барселона”да тўп тепишни истайман, - деди Буфаль.
Жаҳон чемпионатини тўртинчи ўринда якунлаган 30 ёшли ярим ҳимоячи клублар миқёсида Франциянинг “Анже” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.