date
views 1 030

Ўзбек спортчиси марафонда африкаликдан ҳам ўзиб кетди

Ўзбек спортчиси марафонда африкаликдан ҳам ўзиб кетди

Тожикистонда «Душанбе XIII халқаро ярим марафон» мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Беларус, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Қувонарлиси, мусобақада терма жамоамиз етакчисига айланиб улгурган Шоҳруҳ Давлатов 21,1 км масофани 1:01:24 (1 соат 1 дақиқа 24 сония) ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишди. Аҳамиятлиси, ҳар икки натижа мамлакат рекорди сифатида қайд этилди.

Эркаклар:

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:01:24

2. Гирша Тилахун (Эфиопия) – 1:13:26

3. Раҳимжон Келманов (Қозоғистон) – 1:06:46

Аёллар:

1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 1:13:31

2. Ульяна Кузминова (Тожикистон) – 1:22:26

3. Зулхижжа Ғаффорзода (Тожикистон) – 1:28:09

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек спортчиси марафонда африкаликдан ҳам ўзиб кетди